Қашқадарё вилоятидаги туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари бошлиғи лавозимларга ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра, қатор тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғи билан:

Ашуров Акмал Ҳусанович Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
А. Ашуров Тошкент тиббиёт академиясида балакавр ва магистр босқичларида таҳсил олган. Фаолияти давомида Қамаши тумани тиббиёт бирлашмасида, Қашқадарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида, Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси жарроҳлик бўлимида масъул вазифаларда ишлаган.
У шу пайтгача Қарши шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ҳалилов Нуриддин Иброҳимович Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Н. Ҳалилов Тошкент тиббиёт академиясида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаб, бир муддат Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида ишлаган. Шундан сўнг Шаҳрисабз тумани “Қумқишлоқ” қишлоқ врачлик пункти мудири, Шаҳрисабз шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари лавозимларида самарали меҳнат қилган.
У шу пайтгача Шаҳрисабз шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Мирсаидова Муқаддас Олимхўжаевна Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
М. Мирсаидова Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаб, Қарши шаҳридаги 3-сон болалар шифохонаси шифокор-интерни, Қарши тумани “Ўзбекистон мустақиллиги” қишлоқ врачлик пункти педиатри, кейинчалик мудири, туман болалар маслаҳатгоҳи иммунологи каби лавозимларда ишлаган. Шунингдек, Қарши тумани ҳокими ўринбосари — хотин-қизлар қўмитаси раиси, туман маҳалла ва оила масалалари бўлими бошлиғининг хотин-қизлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари, ҳоким ёрдамчиси каби масъул вазифаларда ҳам фаолият юритган. “Шуҳрат” медали соҳиби.
У шу пайтгача Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Бўриев Ойбек Кайимович Касби туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
О. Бўриев Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Қашқадарё вилоят 1-сон шифохонасида шифокор-интерн, гемодиализ бўлими врачи, нефрология бўлими нефролог врачи, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази гемодиализ бўлими врачи вазифаларида ишлаган. Шунингдек, вилоят наркология диспансери бош врачи, Шаҳрисабз ва Қарши тумаларида тиббиёт бирлашмалари бошлиғи сифатида ҳам фаолият олиб борган.
У шу пайтгача Касби туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Турсунов Фарҳод Ризоқулович Косон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Ф.Турсунов Самарқанд давлат тиббиёт институтида балакавр ва клиник ординатурани тамомлаган. Косон туман тиббиёт бирлашмаси 2-жарроҳлик бўлими врач-травматологи, бирлашма бошлиғининг даволаш ишлари буйича ўринбосари каби вазифаларда ишлаб келган.
У шу пайтгача Косон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Муҳаммаджонов Баҳодир Муҳаммаджонович Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Б. Муҳаммаджонов Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Қарши шаҳар марказий шифохонаси шифокор-интерн, Қарши шаҳар 1-сонли шифохонаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё вилояти филиалида терапевт-врач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари, Касби туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилоят наркология диспансери бош врачи каби масъул вазифаларда ишлаган.
У шу пайтгача Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жураев Жонибек Норбобоевич Нишон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Ж. Жураев Бухоро давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Фаолиятини Миришкор туман тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникасида терапевт-врач сифатида бошлаган. Кейинчалик ушбу поликлиника мудири, тез тиббий ёрдам бўлими мудири, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари каби вазифаларда меҳнат қилган.
У шу пайтгача Нишон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Арзиев Эркин Авазович Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Э. Арзиев 1995 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Фаолиятини Қашқадарё вилояти 1-сон шифохонаси жарроҳлик бўлими шифокор-интерни сифатида бошлаган. Кейинчалик Чироқчи туман марказий шифохонаси тез тиббий ёрдам бўлимида хирург, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг фуқаро муҳофазаси бўйича, сўнгра даволаш ишлари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган. Чироқчи ва Муборак туман тиббиёт бирлашмалари бошлиғи, Чироқчи тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари каби масъул вазифаларда ҳам ишлаган.
У шу пайтгача Чироқчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Амиров Шавкат Йўлдашович Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Ш. Амиров Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Фаолияти давомида Қарши шаҳар 1-сон вилоят шифохонаси, Деҳқонобод туманидаги “Отқамар” қишлоқ врачлик пункти, туман марказий поликлиникасида шифокор сифатида ишлаган. Кейинчалик Деҳқонобод туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси бош шифокори, туман тиббиёт бирлашмаси бўлим бошлиғи, Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат инспекцияси Қашқадарё вилоят бўлими бошлиғи, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари каби масъул лавозимларда меҳнат қилган.
У шу пайтгача Деҳқонобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жалолов Зокиржон Жалол ўғли Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
З.Жалолов Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Шаҳрисабз шаҳридаги болалар шифохонаси шифокор-интерни сифатида иш бошлаган. Кейинчалик Шаҳрисабз туман шифохонасида педиатр, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
У шу пайтгача Шаҳрисабз туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шаймарданов Дилмурод Элмуродович Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб тайинланди.
Д. Шаймарданов Бухоро давлат тиббиёт институтида таҳсил олган. Тиббий фаолиятини вилоят ИИБ тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокори сифатида бошлаган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали неврология бўлимида, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази 2-неврология бўлимида ва маслаӽат диагностика бўлимида меҳнат қилган. Шунингдек, Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи, вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари каби раҳбарлик лавозимларида ишлаган.
У шу пайтгача Ғузор туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.

Муртазаев Нодиржон Исматович Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири этиб ишга қабул қилинди.
Н. Муртазаев Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган. Ординатурани якунлагандан сўнг Муборак туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими бошлиғи, реанимация бўлими бошлиғи каби лавзоимларда ишлаб келган.
У шу пайтгача Муборак туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи – кўп тармоқли марказий поликлиника мудири лавозимида ишлаб келаётган эди.
Манба:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.